18 Август 2021 йил 655

Чуст туманида пиёда ўлими билан боғлиқ ЙТҲ содир этилди

2021 йил 16 август куни соат 23:30 ларда, Шоён-Баймоқ йўлининг 15 км.да, Чуст тумани Баймоқ МФЙ ҳудудида, Чуст туманида яшовчи, 1979 йилда туғилган фуқаро Дамас русумли автомашинасини бошқариб бораётиб, ҳаракат хавфсизлигини таъминлай олмай, йўл четида кетаётган пиёда, Чуст туманида яшаган, 1974 йилда туғилган фуқарони уриб юборган. Натижада, пиёда олган тан жароҳати оқибатида шифохонада вафот этган.

Ушбу ҳолат бўйича Чуст туман ИИБ ҳузуридаги ТБ томонидан 2021 йил 17 август куни Ўз.Р ЖКнинг 266-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech