14 Апрел 2022 йил 470

Чуст туманида ўғирланган автомашина Тўрақўрғондан топилди.

2022 йил 13 апрель куни Чуст туманида яшовчи, 1990 йилда туғилган фуқаро ариза билан мурожаат қилиб, шу йил 12 апрель куни соат 21:30 лардаДамас русумли автомашинасини танишининг яшаш уйи олдига эшикларини қулфлаб, уйга кириб кетган вақтида, номаълум шахс автомашинани орқа эшигини очиб, автомашинани олиб кетганлигини маълум қилиб, чора кўришни сўраган.

Мазкур ҳолат юзасидан вилоят ҳудудида “Тўсиб ушлаш” махсус режаси ҳаракатга келтирилиб, олиб борилган тезкор-қидирув ва суриштирув ҳаракатлари натижасида, ушбу жиноятни Чуст туманида яшовчи, 2002 йилда туғилган фуқаро содир этиб, автомашинани бошқариб бориб, Тўрақўрғон тумани Қодиробод МФЙ ҳудудидаги ички йўлда тўхтаб турган вақтида, шу ҳудудда тунги хизматда бўлган, Тўрақўрғон ИИБ ҲПБ профилактика инспекторлари томонидан ушланган.

Автомашина Чуст тумани ИИБ ЙҲХБ жарима майдонига тортилган.

Ушбу ҳолат бўйича туман ИИБ ҳузуридаги ТБ томонидан Ўз.Р ЖКнинг 267-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech