18 Август 2025 йил 108

Чуст туманида маҳаллаларни ўрганиш ишлари олиб борилди

Наманган вилояти Ички ишлар бошқармаси ишчи гуруҳи томонидан вилоят ҳудудидаги «қизил» тоифадаги маҳаллаларда жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш, «сариқ» ҳамда «яшил» тоифадаги маҳаллаларда эса хавфсиз муҳитни барқарор сақлаш бўйича амалга оширилаётган ишлар тизимли равишда ўрганилмоқда. Ўрганишлар жараёнида аниқланган камчиликлар ва муаммоларни бартараф этиш бўйича зарур чоралар кўрилмоқда.

Бугун бошқарма бошлиғи раҳбарлигидаги ишчи гуруҳ Чуст туманида бўлиб, «Мунчоқтепа», «Тошқўрғон», «Тепақўрғон», «Пансада», «Гулистон», «Бирлик» ва «Чустнон-дўстларобод» маҳаллалари еттилиги ҳамда туман ички ишлар бўлимининг жорий йилнинг ўтган давридаги фаолияти танқидий руҳда муҳокама қилинди. Аниқланган камчиликларни бартараф этиш бўйича аниқ топшириқлар берилиб, бунга йўл қўйган раҳбар ва ходимлар қатъий огоҳлантирилди.

Ўрганишлар давомида йил бошида «қизил» тоифага кирган ва манзилли чора-тадбирлар натижасида ҳозирда «сариқ» ҳамда «яшил» тоифага ўтган маҳаллалардаги ижобий тажрибаларни умумлаштириш ва ушбу тажрибаларни бошқа «қизил» тоифадаги маҳаллаларда қўллаш бўйича масъулларга тегишли вазифалар юклатилди.

Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech