Чуст туман прокурорининг туман аҳолисига мурожаати
Қадрли отахон ва онахонлар! Азиз ёшлар! Ҳурматли тумандошлар!
Хабарингиз бор бугунги кунда
юртимизда кенг кўламдаги ислохатлар, ўзгаришлар ва янгиланишлар олиб
борилмоқда. Буни давлат ва жамият қурилиши, суд ва ҳуқуқ тизимини
такомиллаштриш, қулай ишбилармонлик ва инвестициявий муҳитни шакллантириш,
ўзаро манфаатли ташқи сиёсат ва бошқа барча соҳаларда кўришимиз мумкин.
Бу ўзгаришглар энг аввало
халқимизнинг бугунги ҳаёти ва эртанги истиқболини ўйлаб, миллий манфаатларимиз
йўлида амалга оширилмоқда.
Бу жараёнда айниқса аҳаоли
тинчлиги ва осойишталиги, фуқароларнинг манфаатларини ҳимоя қилиш, «Хавфсиз
ҳудуд», «Хавфсиз маҳалла» каби тамойилларга қатъий амал қилган ҳолда, қонун
устуқор бўлган муҳитни яратишга алоҳида аҳамият қаратилмоқда.
Шу жумладан, мамалакатимизда
ҳуқуқ-тартиботни таъминлаш, ҳуқуқбузарликлар ва жиноятларнинг олдини олиш
фақатгина ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларнинг вазифаси эмас, балки бутун бир
жамоатчиликнинг, табри жоиз бўлса ҳар бир фуқаромизнинг бурчи десак муболаға
қилмаган бўламиз.
Шуни таъкидлаш жоизки,
барча идора ва ташкилотлар ҳамда халқимиз
билан биргаликда барча соҳаларда қонунийликни мустаҳкамлаш, жиноятчилик ва
коррупцияга қарши курашиш борасида
муайян ишлар амалга оширилмоқда.
Жумладан, амалга оширилган
ишлар ва кўрилган чоралар натижасида туманда ўтган жорий йилнинг 1-чорагида олдини
олиш мумкин бўлган жиноятлар салмоғи 10 фоизга ошишига йўл қўйилган.
Бироқ, яратиб берилган
имкониятларга қарамасдан айрим шахслар ноқонуний йўллар билан бойлик орттириш,
фуқароларни алдаш ва бошқа воситалар орқали уларнинг мол-мулкини эгаллашга
уринишмоқда.
Айниқса, жаҳон интернет
тармоғидан фойдаланган ҳолда фуқароларга ҳар хир турдаги таъсир ўтказиш орқали
ҳисоб рақамларидаги пул
маблағларини эгаллаш ҳолатлари
кўплаб учрамоқда.
Ўтган даврда, туманимизда 91
та кибержиноятлар, 4 та фирибгарлик ҳолатлари содир этилиб, жиноят ишлари
қўзғатилгани бунинг яққол исботи.
Шунингдек, ўтган даврда
назоратсизлик ҳамда таълим — тарбия ишлари тўғри ташкил этилмагани оқибатида 4
нафар вояга етмаган шахс, 9 нафар ёшлар томонидан жиноят
содир этилганлиги ташвишли.
Ачинарлиси, оилалардаги
муҳитни яхшилаш, айниқса, хотин-қизларнинг муаммоларини ўрганиб, ҳал этишга
алоҳида эътибор қаратилаётган бир вақтда 4 нафар хотин-қизлар томонидан жиноят
содир этилди.
Бундан ташқари, айрим
фуқароларимизнинг бепарволиги оқибатида ўзларига тегишли мол –мулклар, техника воситалари, чорва моллари ёки уй
атрофларини қаровсиз қолдиргани оқибатида ўғрилик жиноятлари содир этилишига
имконият яратиб бераётгани ҳам айни
ҳақиқат.
Оқибатда, ўтган даврда 29 та
ўғрилик, шахсларнинг жамиятда юриш қоидаларини бузиб, бошқаларнинг соғлигига
зиён етказганлиги бўйича 2 та енгил
тан-жароҳати етказиш жиноятлари қайд этилди.
Шунингдек, йўлларда
автомобиллар сони кундан-кунга ортиб, ҳайдовчиларнинг масъулиятини оширмоқда.
Бироқ, айрим ҳайдовчилар йўл
белгилари, йўл қоидаларига риоя этмасдан ўзбошимчалик билан тезликни оширгани
ёки ҳайдовчилик гувоҳномаси йўқ фуқароларга автомашинани бошқаришга ноқонуний
рухсат бергани натижасида жами 13, шу жумладан ўлим билан боғлиқ 2 та йўл —
транспорт ҳодисаси
содир этилганлиги аянчли, албатта !
Ҳурматли туманимиз аҳли !
Шу сабабли, келгусида ҳал
этилиши лозим бўлган кўплаб масалалар борлигини
барчамиз яхши тушунамиз.
Бундан келиб чиққан ҳолда
масъул идоралар ва кенг жамоатчилик билан ҳамкорликда қуйидаги янги тадбирларни
амалга ошириш йўлга қўйилганини
маълум қилмоқчиман.
Жиноятларнинг олдини олиш,
вилоятда криминоген вазият барқарорлигини таъминлаш бўйича кучайтирилган иш
тартиби жорий этилди.
Шу мақсадда, маҳаллалардаги
аҳоли гавжум жойлар ва кўчаларга 200 та, кўп қаватли уйларнинг ҳовлиларига 4
та, маҳаллаларнинг асосий кириш-чиқиш жойларига 44 та, савдо марказлари ва
бозорларга 46 та, мактаб ва мактабгача таълим ташкилотлари кириш — чиқиш
жойларига 24 та, мактабларнинг очиқ спорт майдонларига 12 та юзни ва авторақамларни таниб олувчи камералар ўрнатилди.
Маҳаллалардаги кўп қаватли ва
якка тартибдаги 221 та хонадонлар техник қўриқл
овига олинди, кўп қаватли
уйларнинг кириш йўлаклари олдига 7 та
ташвиш тугмалари ўрнатилди.
Шу каби, маҳаллаларда 48 та
«намунавий хавфсиз йўлак» ва 25та «намунавий
хавфсиз кўча»лар ташкил этилди.
Натижада, мазкур воситалар
кирминоген вазиятни назорат қилиш, содир этилган жиноятлар бўйича шахсларни
тезкорлик билан излаб топиш ҳамда жиноятга жазо муқаррарлиги таъминлашга салмоқли
ҳисса қўшмоқда.
Бундан ташқари, содир этилган
жиноятларни ҳар куни тезкор таҳлил қилиб, манзилли тадбирларни белгилаш, кунлик
сўров ва назорат тизими йўлга қўйилди.
Шу билан биргаликда, тергов
сифати янада ошириш бўйича алоҳида назорат ўрнатилди, бу жараёнларда инсон
ҳуқуқ ва эркинликлари поймол этилишига
йўл қўйилмайди.
Қайси идорада бўлмасин, ҳар
бир текширув ҳамда тергов иши прокуратуранинг
кундалик ва қатъий назоратида бўлади.
Бундан буён коррупцияга қарши
курашиш борасида барча давлат ва нодавлат тузилмалари, ҳокимликлар, кенг
жамоатчилик вакиллари билан ҳамкорликни
янги босқичга олиб чиқамиз, жамиятнинг барча қатламлари
салоҳиятини бирлаштириш йўлидан
борамиз.
Жамиятда коррупцияга қарши
муросасизлик муҳитини шакллантиришнинг
барча чораларини кўрамиз.
Азиз Чустликклар!
Албатта, туманда жиноятчилик
ва коррурциянинг олдини олишда, умуман барча соҳаларда қонунийликни
таъминлашда, энг аввало, маҳалла аҳли, ёшлар ва нуроний ташкилотлар фаолларига,
турли меҳнат жамоаларидаги жонкуяр ва ватанпарвар инсонларга, уларнинг амалий
ёрдами ва ҳамкорлигига таянамиз.
Агарда ҳар бир фуқаро вилоятимизни жиноятдан, коррупциядан ҳоли, тинч ва
хавфсиз ўлкага айлантиришга ўз ҳиссасини қўшса, барчамиз бир тану бир жон
бўлиб, биргаликда курашсак кўзланган мақсадга албатта эришамиз.
Жиноятчиликнинг олдини олишда ҳар биримиз хушёрликни оширишимиз, шубҳали
интернет иловаларига кирмаслик, нотаниш шахсларга ҳисоб рақамлар ва тасдиқлаш
кодларини бермаслик, мол-мулкларни қаровсиз қолдирмаслик лозимлиги ҳақида яна бир
бор огоҳлантириб ўтмоқчиман.
Қонунларга қатъий риоя этиш, ўзгалар ҳуқуқи, шаъни ва қадр қимматини, мол
— мулки дахлсизлигини ҳурмат қилиш, оила мустаҳкамлигини таъминлаш, жамиятда
юриш — туриш қоидаларига риоя қилиш, ҳам қонуний, ҳам инсоний бурчимиз эканини
ҳам доимо ёдда тутишимиз зарур.
Азиз тумандошлар, келинг, барчамиз шу йўлда муҳтарам Президентимизга елкадош бўлиб, қонун устувор, адолат ҳукмрон бўлган жамиятни биргаликда барпоэтайлик !
Чуст туман прокурори Х.У.Хакимов