Чортоқда ўқувчининг телефонини ўғирлаган шахс қўлга олинди.
2021 йил 17 июль куни, Чортоқ туманида яшовчи, 1981 йилда туғилган аёл ариза билан мурожаат қилиб, шу куни соат 09:30 ларда, Чортоқ туманида жойлашган мактаб ёнида номаълум шахс, бирга яшовчи, тумандаги мактабнинг 5-синф ўқувчиси, 2010 йилда туғилган ўғлини қўлида бўлган нархи 3.000.000 сўмлик “Самсунг А-51” русумли уяли телефон аппаратини ўғирлаб кетганлигини маълум қилиб, чора кўришни сўраган.Чортоқ туман ИИБ ЖҚБ тезкор вакили ва ҲПБ профилактика катта инспекторлари томонидан олиб борилган тезкор-қидирув ва суриштирув ҳаракатлари натижасида, ушбу жиноятни, Чортоқ туманида яшовчи, 2000 йилда туғилган фуқаро содир этганлиги аниқланган.Ушбу ҳолат бўйича Чортоқ туман ИИБ ҳузуридаги ТБ томонидан 2021 йил 17 июль куни Ўз.Р ЖКнинг 169-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.
Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати