22 Август 2025 йил 124

Чортоқ туманидаги маҳаллаларда навбатдаги ўрганиш ишлари олиб борилди

Бошқарма раҳбарияти томонидан ҳудудлардаги «қизил» тоифадаги ҳамда ПҚ-1-сон Қарори ижроси натижасида криминоген вазият барқарорлашган маҳаллаларда мунтазам ўрганишлар ташкил этилиб, аниқланган камчиликларни бартараф этишга амалий ёрдам кўрсатилмоқда.

Наманган вилояти ИИБ бошлиғи бошчилигидаги ишчи гуруҳнинг Чортоқ туманидаги «Сарой», «Қорамурт», «Гулшан» ва «Оромгоҳ» маҳаллаларида ўтказилган навбатдаги ўрганишлари давомида еттиликларнинг фаолияти чуқур таҳлил қилинди. Жиноятларнинг келиб чиқиш сабаблари атрофлича муҳокама қилиниб, жиноятчиликка қарши курашиш, ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш ҳамда маҳаллаларда хавфсиз муҳитни шакллантириш бўйича масъулларга тегишли топшириқлар берилди.

Шунингдек, туман ИИБ ходимларининг жорий йил давомида амалга оширган ишлари ўрганилиб, соҳавий хизмат раҳбарларига ўз йўналишлари бўйича аниқ вазифалар белгилаб берилди.

Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech