7 Октябр 2025 йил 52

Чортоқ туманида ички ишлар бўлими ходимларининг аҳоли тинчлиги ва ҳудуд осойишталигини таъминлаш борасидаги тунги фаолияти ўрганилди

Наманган вилояти ички ишлар бошқармаси ҳамда унинг ҳудудий бўлинмалари шахсий таркиби томонидан жиноятчиликни жиловлаш, ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш ва маҳаллаларда хавфсиз муҳитни яратиш бўйича куну тун хизмат фаолияти амалга оширилмоқда.

Ушбу хизмат самарадорлигини янада ошириш мақсадида вилоят ички ишлар бошқармаси бошлиғи раҳбарлигидаги ишчи гуруҳ томонидан ҳудудларда доимий равишда ўрганиш ишлари олиб борилиб, жойлардаги фаолиятга амалий ёрдам кўрсатилмоқда.

Хусусан, Чортоқ тумани ички ишлар бўлими ходимларининг тунги вақтларда жиноятларнинг олдини олиш, жамоат ва йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш борасидаги фаолияти ишчи гуруҳ томонидан атрофлича ўрганилди.

Ўрганишлар давомида туманнинг марказий кўчаларида йўл-транспорт ҳодисаларининг олдини олиш ва жамоат хавфсизлигини таъминлашга жалб этилган ходимларга йўриқнома ўтказилиб, тунги хизматни самарали ташкил этиш, аҳоли тинчлиги ҳамда осойишталигини таъминлаш юзасидан аниқ топшириқлар берилди.

Шунингдек, масъул раҳбарларга серқатнов кўчаларда йўл инфратузилмасини такомиллаштириш, ҳайдовчи ва пиёдалар учун қулай шарт-шароитлар яратиш бўйича тегишли вазифалар юклатилди.

Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech