15 Октябр 2025 йил 42

Чортоқ туман ИИБ бошлиғининг туман аҳолисига мурожаати

Ассалому алейкум Ҳурматли туманимиз фуқаролари, азиз юртдошлар!

Жорий йилда, туман ҳудудида жамоат ҳавфсизлигини таъминлашга қаратилган барча-чора тадбирлар кўрилди.

Ҳурматли Президетимиз томониларидан республикамиз ҳудудида тинчлик ва осойишталикни таъминлаш, жиноятчиликни барвақт олдини олиш масаласига алоҳида эътибор қаратилиб, бунда ички ишлар органлари олдига ҳам аниқ вазифаларни белгилаб берганлар.

Шундан келиб чиққан ҳолда ўтган давр мобайнида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар билан ҳамкорликда ўтказилган 982 та сиёсий ва оммавий ва маданий тадбирлар даврида жамоат хавфсизлиги тўлиқ таъминланди.

Муҳтарам Президентимизнинг 2025 йил 3 январь кунидаги “2025 йилда Республика маҳаллаларида хавфсиз муҳитни яратиш ва ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олиш тизими самарадорлигини янада ошириш бўйича чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-1-сон қарори маҳаллаларда хавфсиз муҳитни яратиш бўйича мутлоқо янгича ишлаш тизими жорий этилди.

Сўнги йилларда маҳаллаларда жиноятчиликни барвақт олдини олиш, маҳаллаларда хавфсиз муҳитни яратиш масаласига алоҳида этибор қаратиб келинмоқда.

Маҳаллаларда мавжуд муаммоларни, жойида манзилли хал этиш учун, ижтимоий профилактика тизими йўлга қўйилди. Профилактика инспекторлари томонидан ҳуқуқбузарлик содир этиш ёки ундан жабрланиш эҳтимоли юқори бўлган 3 830 нафар шахсларга хулосалар берилиб, маҳалла фаоллари томонидан 1 787 нафар шахсларни муаммолари ижобий ҳал этиш чоралари кўрилди.

Жумладан,

- 287 нафар шахсларнинг бандлиги таъминланди,

- 192 та ажрим ёқасидаги низоли оилалар яраштирилди,

- 51 нафар оғир аҳволдаги аёлларга ёрдамлар кўрсатилди,

- 55 нафар тазйиқ ва зўравонликка учраган хотин-қизларга ҳимоя ордерлари берилди, 

- 13 нафар жазони ижро этиш муассасаларидан қайтган хотин-қизларга ижтимоий мослаштирилди,

- 36 нафар ишсиз ёшлар касб-хунарга йўналтирилди,

- 5 нафар кўмакка муҳтож оғир тоифадаги ёшларнинг муаммолари ҳал этилди,

- 22 нафар ҳуқуқбузарлик содир этишга мойил ёшлар билан профилактик тадбирлар ўтказилди,

- 1 нафар тиббиёт муассасалари ҳисобида турувчи шахслар соғлом ҳаётга қайтарилди,

- 51 та оғир аҳволдаги оилаларга комплекс ижтимоий хизматлар кўрсатилди,

- 33 нафар кекса ва ёлғиз яшовчи шахсларга тиббий ёрдамлар кўрсатилди,

- 62 нафар ногиронларга ижтимоий, тиббий ва бошқа ёрдамлар кўрсатилиб, муаммолари ижобий ҳал этилди.

Ҳурматли туманимиз фуқаролари,

Бугунги кунда туман ҳудудидаги жиноятчилик аҳволи, уни олдини олиш, кўрилаётган чора-тадбирлар бўйича қичқача ахборот берсам.

Жорий йилда, ҳуқуқни мухофаза қилувчи органлар билан ҳамкорликда 78 маротаба тезкор қидирув тадбирлари ўтказилиб, 162 та жиноятлар фош этишга эришилди.

Туман ҳудудида жиноятчиликка қарши курашиш ва ҳуқуқбузарликларни олдини олиш борасида олиб борилган чора-тадбирлар натижасида, олдини олиш мумкин бўлган жиноятлар 9,0 фоизга яъни 167 тадан 152 тага -15 та,

- аниқланадиган жиноятлар 31,3 фоизга яъни 67 тадан 88 тага, +21 та кўп аниқланиб, жиноят содир этиб юрган шахсларга жазо муқаррарлиги таъминланди.

Туманимиздаги 57 та маҳаллалардан 22 тасида жиноятлар содир этилишига йўл қўйилмади.

Ҳурматли туманимиз фуқаролари,

Жиноятларнинг энг кўп содир этилаётган турлари, унинг келиб чиқиш сабаб ва омилларига тўҳталиб ўтсам.

Ўғирлик жинояти бўйича:

Жорий йилда туман ҳудудида 55 та ўғирлик жиноятлари содир этилди.

Мазкур жиноятларни таҳлил қилганимизда,

-20 таси хонадонларда,

-4 таси савдо ёки ҳизмат кўрсатиш объектларида,

-2 таси автомашиналарда,

-14 таси ҳайвон ўғирликлари,

-8 таси телефон ўғирликлари,

-1 таси велосопед ўғирликлари,

-19 таси бошқа турдаги ўғирликларни ташкил қилган.

Бундан кўринмоқдаки, ўғирлик жиноятини келиб чиқишига ўзимиз ҳам бефарқ эканлигимиз, шахсий мулкларимизга эҳтиёт бўлмай ҳаракатланишимиз оқибатида жиноятчиларга замин яратиб берилаётганли кўринмоқда.

Оддий ҳолатларда, чорва молларини дала ва даштларга қаровсиз қолдириб, бепарво бўлаётганлигимиз оқибатида ҳам кўплаб жиноятлар содир этилмоқда.

Шунингдек, фирибгарлик жинояти бўйича:

Жорий йилда туман ҳудудида 21 та фирибгарлик жиноятлари қайд этилди.

Ушбу жиноятларни содир этилиши ҳам фуқаролар осон ва тез даромад топишга интилиши, “ўзаро лавз” ҳамда “ўзаро ишонч” ва “таниш-билиш” тушунчалари асосида хуқуқий ҳужжатларсиз муносабатларга киришишлари оқибатида содир этилмоқда.

Юқоридаги ҳолатлардан кўринмоқдаги, фуқароларимизнинг ўзлари била туриб фирибгарлик қурбонига айланиб қолмоқдалар.

Азиз туманимиз фуқаролари,

Ҳурматли Президентимизнинг 2025 йил 18 март кунги “Ички ишлар органларининг вояга етмаганлар ўртасида ҳуқуқбузарликлар профилактикаси фаолиятини ташкил этиш бўйича қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-110-сон қарорлари қабул қилинди.

Мазкур қарор билан ўқувчилар ўртасида қонунбузилиш ва бошқа кўринишдаги ҳулқ оғишларига қарши иммунитетни шакллантириш, психологик ишлаш механизмларини йўлга қўйиш, ўқувчиларда Ватанга садоқат ҳиссини шакллантириш, мактабларда доимий равишда давоматни текшириш, ўқувчиларни касбга йўналтириш каби вазифалар юклатилди.

Азиз туманимиз аҳли,

Вояга етмаган фарзандларимизнинг маънавий- маърифий савиясини ошириш, билим олишлари учун муносиб шароит яратиш, ватанпарварлик руҳида тарбиялаш ҳамда бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш масалаларини биргаликда амалга ошириб, манзилли ишларни ташкил этсак, олдимизга қўйган мақсадимизга эришамиз.

Азиз туманимиз фуқаролари,

Барчамиз жиноят содир этилганда кейин эмас, уни аввалдан олдини олишга алоҳида эътибор қаратайлик.

Бугунги кунда туманимиздаги барча маҳаллаларида профилактика инспекторлари бевосита маҳалла еттилиги билан биргаликда куну-тун хизмат олиб бормоқдалар.

Туман ҳудудида жиноятчиликка қарши курашиш, жиноятларни барвақт олдини олиш масаласи фақатгина   давлат идораларининг вазифаси эмас, балки бутун жамиятнинг вазифаси деб қараб, бу масалаларга эътиблик бўлсак, туман ҳудудида жамоат хафсизлиги ишончи таъминланиб, маҳаллаларда ҳавфсиз муҳит яратилади, бу билан олдимизга қўйилган мақсадга эришамиз.

Эътиборингиз учун раҳмат.

Чортоқ туман ИИБ бошлиғи М.Нуъманов

Text to speech