25 Апрел 2022 йил 567

Чўнтакдан топилган “Гашиш”

2022 йил 14 апрель куни шаҳар ИИО ФМБ ЖҚБ тезкор вакили томонидан Наманган шаҳар Давлатобод туманида жойлашган “Автосалтанат” биноси олдида шубхали хатти-ҳаракатлар содир этган, фуқаронинг ёни ҳолислар иштирокида кўздан кечирилганида, эгнидаги шимининг чап олд чўнтагидан целлофан пакетга ўралган ўткир хидли, қорамтир рангли, гиёҳванд моддасига ўхшаш модда борлиги аниқланиб, текшириб кўриш учун олинган.

Наманган вилояти ИИБ ЭКБнинг хулосасига кўра, ушбу модданинг соф оғирлиги 1.19 грамм бўлган “Гашиш” гиёҳвандлик моддаси эканлиги кўрсатилган. Ушбу ҳолат бўйича шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги ТБ томонидан 2022 йил 23 апрель куни Ўз.Р ЖКнинг 276-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.


Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech