Чўнтакдан ўғирланган телефон эгасига қайтарилди.
2020 йил 5 январь куни, Наманган шаҳрида яшовчи, 1969 йилда туғилган аёл ариза билан мурожаат қилиб, шу куни соат 16:30 ларда номаълум шахс, Наманган шаҳар Чорсу МФЙ Чорсу бозорида кетаётган вақтда чўнтагидан нархи 1.700.000 сўмлик “SAMSUNG-10S” русумли уяли телефон аппаратини ўғрилаб кетганлигини маълум қилиб, чора кўришни сўраган.
Наманган шаҳар ИИО ФМБ 3-сонли ИИБ ЖҚБ тезкор вакиллари томонидан олиб борилган тезкор-қидирув ва суриштирув ҳаракатлари натижасида, ушбу жиноятни, Наманган шаҳрида яшовчи, 2020 йил май ойида Ўз.Р ЖКнинг 169-моддаси 3-қисми билан судланган, 1976 йилда туғилган фуқаро содир этганлиги аниқланган.
Ушбу ҳолат бўйича Наманган шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги ТБ томонидан 2021 йил 6 январь куни Ўз.Р ЖКнинг 169-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.
Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати