15 Январ 2021 йил 436

Чўнтакдан “Марихуана” топилди.

Жорий йил 7 январь куни Наманган шаҳар ИИО ФМБ ЖҚБ тезкор вакили томонидан Наманган туманида яшовчи фуқаро Наманган шаҳар Давлатобод тумани ҳудудида шубхали хатти-ҳаракатлар содир этганлиги учун, ёнини холислар иштирокида кўздан кечирилганида, эгнидаги шимининг ўнг чўнтагидан целлофан пакетга ўралган, ўткир ҳидли модда борлиги аниқланиб, текшириб кўриш учун олинган.

Вилоят ИИБ ЭКБнинг хулосасига кўра, ушбу модданинг соф оғирлиги 16,81 грамм бўлган “Марихуана” гиёҳвандлик моддаси эканлиги кўрсатилган.

Ушбу ҳолат бўйича шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги ТБ томонидан Ўз.Р ЖКнинг 276-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

 

Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech