30 Январ 2021 йил 441

Чегарани бузиб ўтган шахслар одам савдоси билан жабрланганликлари аниқланди.

2021 йил 12 январь куни олиб борилган филтр-сўров тадбирлари давомида, Наманган вилоят ИИБ ТЭҚКБ бўлим бошлиғи, тезкор вакил, Учқўрғон туман ИИБ ТЭҚКБ катта тезкор вакили ва ТБ терговчилари томонидан олиб борилган терговга қадар текширув ҳаракатлари давомида, Учўрғон туманида яшовчи, 1984 йилда туғилган фуқаро 2020 йилнинг сентябрь ойидан декабрь ойига қадар, Учқўрғон туманида яшовчи, 1988 йилда туғилган, Учқўрғон туманида яшовчи, 1991 йилда туғилган, Учқўрғон туманида яшовчи, 1985 йилда туғилган ҳамда Учқўрғон туманида яшовчи, 1987 йилда туғилган фуқароларни Қирғизистон Республикасида қурилиш ишларида иш борлигини айтиб, ҳар ойига 500 АҚШ долларидан берилишини ваъда қилиб, ишлаш учун рухсатнома қилиб беришини айтиб, фуқаролик паспортларини олиб қўйиб қайтариб бермасдан, шахсини аниқлашни имкони бўлмаган “Мелис” исмли қирғиз миллатига мансуб шахс билан оғир меҳнат шароитида мажбурий равишда ишлатиб, пул бермай, уларни эркини чеклаб, кетиш ниятлари борларини уриб дўппослаган.

Натижада, 2020 йилнинг 27 октябрь куни ҳамда 2020 йилнинг 31 декабрь кунлари у ерда 4 ой ишлаб, шахсини тасдиқловчи ҳужжатларсиз ва пулсиз Қирғизистон Республикаси Новкент тумани билан чегарадош бўлган Андижон вилояти Избоскан тумани Чек МФЙ ҳудудидаги айланма йўллар орқали Ўзбекистон Республикасига ноқонуний равишда давлат чегарасини бузиб ўтишга мажбур бўлганлар.

Ушбу ҳолат бўйича Учқўрғон туман ИИБ ҳузуридаги ТБ томонидан 2021 йил 29 январь куни Ўз.Р ЖКнинг 135-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

 

Наманган вилоят ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech