3 Сентябр 2023 йил
2117
Бугун, Наманган шаҳрида Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 32 йиллигига бағишланган “Бир ватанда, бир вақтда, бир масофага, бир мақсадда – бирга югурамиз” шиори остида “Янги нафас” марафони ўтказилди
Унда, вилоят ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлари, ташкилотлар ҳамда аҳоли вакилларидан иборат 4.500 нафардан ошиқ иштирокчилар қатнашди.
Иштирокчилар Наманган шаҳридаги “Гранд Шердор” меҳмонхонаси олдидан "Уч фаввора" хиёбонигача бўлган 3 километрлик масофани босиб ўтдилар.
Марафон сўнггида ғолиблар диплом ва қимматбаҳо совғалар билан тақдирландилар.
Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати