8 Феврал 2021 йил 1548

Бозордаги ўғри аёллар қўлга олинди.

Шу йил 5 февраль куни Чуст шаҳрида яшовчи яшовчи аёл туман ИИБга ариза билан мурожаат қилиб, унда шу куни соат 13:00 дан соат 15:00 гача бўлган вақт оралиғида номаълум шахс кийим кечак дўконидан 300.000 пулларини ўғирлаб кетганлигини маълум қилиб, чора кўришни сўраган. Чуст туман ИИБ ЖҚБ тезкор вакиллари ва ТБ терговчиси ҳамда ҲПБ профилактика инспекторлари томонидан олиб борилган тезкор қидирув ҳаракатлари натижасида, ушбу жиноятни шу туманда яшовчи 3 нафар аёл содир этганликлари аниқланган.

Бундан ташқари ушбу аёллар ўзаро тил бириктириб, бир гуруҳ бўлиб, ўзларининг жиноий ҳаракатларини давом эттириб, шу куни соат 11:00 дан соат 15:00 гача бўлган вақт оралиғида, бошқа кийим кечак дўконидан 2.000.000 сўм пулларини ҳамда шу куни соат 12:00 дан соат 15:00 гача бўлган вақт оралиғида, ёйма растасидан 4-5 ўрамдаги пайпоқларини ўғирлаб кетганликлари ҳам аниқланган.

Ушбу ҳолат бўйича Чуст туман ИИБ ҳузуридаги ТБ томонидан 2021 йил 5 февраль куни Ўз.Р ЖКнинг 169-моддаси 3-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

 

Наманган вилоят ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech