Бозордаги ҳолат юзасидан расмий муносабат.
Ижтимоий тармоқларда “Ички ишлар ходимлари аёлларга қарши нега куч ишлатди?” сарлавҳаси билан тарқалган видеолавҳа юзасидан Наманган вилояти ИИБнинг расмий муносабати.
Ушбу куни хизматга жалб этилган солиқ органи ходимлари томонидан тугатилган эски “Дехқон бозори” худудида ноқонуний фаолият олиб бораётган тадбиркорлар карантин ва савдо қоидаларига амал қилишлари юзасидан огохлантирилганда 1966 йилда туғилган муқаддам судланган аёл ҳамда унинг қизи хизматга жалб этилган ходимларни оғизга олиб бўлмайдиган сўзлар билан ҳақорат қилиб, уларнинг қонуний талабларини бажармаган. Шундан сўнг ушбу фуқаролардан содир бўлаётган ҳуқуқбузарлик холатини тўхтатиш сўралганда, улар ИИО ходимларининг қонуний талабларини бажармай, туман ИИБ биносига келишдан бош тортишган. Ушбу фуқаролар содир этган хукукбузарликлари юзасидан, тегишли тартибда хужжатлар расмийлаштирилган.
Ушбу видеолавҳада реал воқеалар фуқаролар томонидан воқеа юзасидан аҳолининг эътирозига сабабчи бўладиган ҳолатга келтирилиб оммага тақдим этилишига эришилган. Аслида бўлиб ўтган ҳолатда ИИО ходимлари томонидан фуқароларга нисбатан ҳеч қандай ноқонуний ҳаракатлар содир этилмаган.
Бироқ, шундай бўлсада айни пайтда ушбу ходимларга нисбатан хизмат текшируви ўтказилмоқда.
Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати