22 Апрел 2023 йил 405

Бозорда ўғирлик содир этган фуқаролар ППХ ходимлари томонидан аниқланди.

2023 йил 18 апрель куни соат 09:30 ларда Наманган шаҳрида яшовчи аёл ариза билан мурожаат қилиб, шу куни соат 09:30ларда Наманган шаҳар “Чорсу" деҳқон бозори олдида жойлашган савдо растасида савдо қилаётган вақтида уни эътиборсизлигидан фойдаланган номаълум шахс, растаси устида бўлган умумий нархи 900.000 сўмлик кийим-кечакларини ўғирлаб кетганлигини маълум қилиб, чора кўришни сўраган.

Шу ҳудудда хизмат олиб бораётган вилоят ИИБ ЖХХ ЖТСБ ППХБ 2-отряд сафдор ходимлари томонидан олиб борилган тезкор қидирув ҳаракатлари натижасида ушбу жиноятни Наманган шаҳар Янги Наманган туманида яшовчи, мавсумий ишчи, судланмаган, фуқаро содир этганлиги аниқланган.

худди шу куни Наманган шаҳар Давлатобод туманида яшовчи фуқаро ҳам ариза билан мурожаат қилиб, шу куни соат 09:30 ларда Наманган шаҳар «Чорсу» МФЙ Самарқанд кўчасида жойлашган савдо растасида савдо қилаётган вақтида уни эътиборсизлигидан фойдаланган номаълум шахс, раста устида бўлган умумий нархи 400.000 сўмлик кийим-кечакларини ўғирлаб кетганлигини маълум қилиб чора кўришни сўраган.

Шу ҳудудда хизмат олиб бораётган шаҳар ИИО ФМБ ППХГ сафдор ходимлари томонидан олиб борилган тезкор қидирув ҳаракатлари натижасида, ушбу жиноятни Наманган шаҳрида яшовчи фуқаро содир этганлиги аниқланган.

Ушбу икки ҳолат бўйича ҳозирда шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги ТБ томонидан ЖКнинг 169-моддаси 1-қисми билан жиноят

иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech