17 Июл 2021 йил 385

Бозорда ўғирлик қилган аёлга нисбатан жиноят иши қўзғатилди.

Шу йил 13 июль куни, Янгиқўрғон туманида яшовчи, 1960 йилда туғилган аёл ариза билан мурожаат қилиб, шу куни соат 10:00 ларда, Янгиқўрғон тумани Маданият маҳалласида жойлашган “Заркент деҳқон бозори”да савдо қилиб юрган вақтида номаълум шахс, қўлида бўлган сумкасидан 130.000 сўм пулларини ўғирлаб кетганлигини маълум қилиб, чора кўришни сўраган.

Туман ИИБ 5-сонли ИИБ ҲПМБ профилактика инспекторлари томонидан олиб борилган тезкор-қидирув ва суриштирув ҳаракатлари натижасида, ушбу жиноятни,

Наманган шаҳрида яшовчи 1962 йилда туғилган аёл содир этганлиги аниқланган ва далилий ашё олинган.

Ушбу ҳолат бўйича туман ИИБ ҳузуридаги ТБ томонидан 2021 йил 14 июль куни Ўз.Р ЖКнинг 169-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

 

Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech