5 Феврал 2021 йил 414

Бозорда ўғирлик қилган аёлга жиноий иш қўзғатилди.

Жорий йил 4 февраль куни Тўрақўрғон туманида яшовчи аёл туман ИИБга ариза билан мурожаат қилиб шу йил 2 февраль куни Тўрақўрғон туманида жойлашган “Хўжанд” деҳқон бозорида бозор қилиб юрган вақтида номаълум шахс, эгнидаги жемферининг чап чўнтагида бўлган жами 1.950.000 сўм пулларини ўғирлаб кетганлигини маълум қилиб, унга нисбатан чора кўришни сўраган.

Тўрақўрғон тумани ИИБ ЖҚБ текор вакиллари ва ҲПБ ТП профилактика инспектори томонидан олиб борилган тезкор-қидирув ва суриштирув ҳаракатлари натижасида ушбу жиноятни Тўрақўрғон туманида яшовчи 1959 йилда туғилган аёл киши содир этганлиги аниқланиб ундан далилий ашё олинган.

Ушбу ҳолат бўйича  туман ИИБ ҳузуридаги ТБ томонидан Ўз.Р ЖКнинг 169-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

 

Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech