Бозорда билагузук йўқолди.
2021 йил 12 август куни, Андижон вилоятида яшовчи, 1960 йилда туғилган аёл ариза билан мурожаат қилиб, шу йил 12 август куни соат 15:00 ларда номаълум шахс, Наманган шаҳар Давлатобод туманида жойлашган тилла буюм бозорида савдо қилаётган вақтида раста устига қаровсиз қолдирган сумкасидаги нархи 4.000.000 сўмлик тилла билак узугини ўғирлаб кетганлигини маълум қилиб, чора кўришни сўраган.
Наманган шаҳар Давлатобод туман ИИБ ЖҚБ тезкор вакили томонидан олиб борилган тезкор-қидирув ва суриштирув ҳаракатлари натижасида, ушбу жиноятни, Навоий вилояти Навбаҳор туманида яшовчи, 1990 йилда туғилган аёл содир этганлиги аниқланган.
Ушбу ҳолат бўйича Наманган шаҳар ИИО ФМБ Давлатобод туман ИИБ ҳузуридаги ТБ томонидан 2021 йил 14 август куни Ўз.Р ЖКнинг 169-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.
Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати