Бозор ҳудудига кирганингизда ҳамёнингизга эҳтиёт бўлинг!
Жорий йил 3 май куни, Наманган туманида яшовчи, 1976 йилда туғилган аёл ариза билан мурожаат қилиб, 2 май куни соат 09:00 ларда номаълум шахс, Наманган тумани Катта Тошбулоқ МФЙ ҳудудида жойлашган “Тошбулоқ дехқон бозори”да савдо қилиб юрган вақтида сумкасидан 350.000 сўм пулларини ўғирлаб кетганлигини маълум қилиб, чора кўришни сўраган.
Наманган туман ИИБ ҲПБ профилактика инспектори О.Мамашеров ва ЖҚБ тезкор вакили томонидан олиб борилган тезкор қидирув ва суриштирув ҳаракатлари натижасида, ушбу жиноятни, Наманган шаҳрида яшовчи, 1987 йилда туғилган фуқаро содир этганлиги аниқланган ва далилий ашё олинган.
Ушбу ҳолат бўйича туман ИИБ ҳузуридаги ТБ томонидан Ўз.Р ЖКнинг 169-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.
Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати