Бозор ҳудудига кирганингизда автомашинангизни очиқ ҳолда қолдирманг!
2021 йил 8 август куни Наманган шаҳар Давлатобод туманида яшовчи, 1997 йилда туғилган фуқаро ариза билан мурожаат қилиб, шу йил 06 август куни соат 23:00ларда, Давлатобод тумани ҳудудида жойлашган Яшил дехқон бозори олдида ишонч қоғози орқали бошқарувида бўлган Нексия русумли автомашинани қаровсиз қолдириб кетганлигидан фойдаланган, Наманган шаҳрида яшовчи, 1999 йилда туғилган фуқаро автомашинани олиб кетганлигини маълум қилиб, чора кўришни сўраган.
Олиб борилган тезкор-қидирув ва суриштирув ҳаракатлари натижасида, автомашина Наманган шаҳрида яшовчи, 2003 йилда туғилган фуқаронинг яшаш хонадонида эканлиги аниқланган.
Ушбу ҳолат бўйича Наманган шаҳар Давлатобод тумани ИИБ ҳузуридаги ТБ томонидан 2021 йил 08 август куни Ўз.Р ЖКнинг 267-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.
Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати