18 Май 2021 йил
380
Бозор ҳудудида автомашинангизни очиқ ҳолда қолдирманг!
Жорий йил 8 май куни, Янгиқўрғон туманида яшовчи, 1969 йилда туғилган фуқаро ариза билан мурожаат қилиб, шу куни соат 10:00 ларда, Янгиқўрғон туманида жойлашган “Дехқон бозори” олдида М-412 русумли автомашинасини қаровсиз қолдирганлигидан фойдаланган номаълум шахс, автомашинадан нархи 600.000 сўмлик аккумуляторини ўғирлаб кетганлигини маълум қилиб, чора кўришни сўраган.
Янгиқўрғон туман ИИБ ҲПБ ТП профилактика инспекторлари томонидан олиб борилган суриштирув ҳаракатлари натижасида, ушбу жиноятни, Чортоқ туманида яшовчи, 1989 йилда туғилган фуқаро содир этганлиги аниқланган.
Ушбу ҳолат бўйича Янгиқўрғон туман ИИБ ҳузуридаги ТБ томонидан Ўз.Р ЖКнинг 169-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.
Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати