20 Сентябр 2021 йил 1282

БОШҚАРУВ ПСИХОЛОГИЯСИ

Вилоят ички ишлар бошқармасида мунтазам равишда маънавият ва маърифат дарслари ташкил этиб келинмоқда. Бу галги машғулотлар "Бошқарув психологияси" деб номланиб, унда Наманган Давлат университети педагогика ва психология факультети доцент вазифасини бажарувчи Зарифахон Қурбонованинг айнан шу мавзудаги маърузаси тингланди.

Ички ишлар органлари тизимида бошқарув психологияси ўз предметидан келиб чиқиб, раҳбар фаолиятини таҳлил қилганда, асосий эътиборни унинг бошқарув фаолиятига қобилияти борми ёки йўқми, индивидуал хусусиятларига кўра жамоани бошқара оладими, ишни муваффақиятли амалга ошириш учун бошқарувнинг қай усулларидан фойдаланяпти, ходимларга психологик таъсир кўрсатиш мақсадида қандай таъсир усулларини қўллаяпти каби қатор масалаларга қаратади.

Раҳбарнинг жамоадаги ижтимоий-психологик муҳитга таъсири, ходимлар ўртасида ижтимоий муносабатларни тартибга келтиришдаги роли бевосита психологик билимларни амалиётда қўллай олиш маҳоратига ҳам боғлиқдир. Ички ишлар органлари жамоасини бошқаришда раҳбардан реал шароитларда ходимларни аниқ мақсад асосида фаолиятга йўллаш, уларга бош бўлиш, турли тадбирларни амалга ошириш, ҳар бир қилинган иш учун жавобгарликни ўз бўйнига олиш каби кўплаб сифатлар талаб қилинади.

Сўнгги вақтларда психологик тайёргарликни ташкил этишда касбий психологик тренингдан фойдаланиш кўпроқ аҳамият касб этмоқда. Касбий-психологик тренинг раҳбар ходим шахсининг касбий муҳим хислатларини самарали ривожлантиришга имкон берувчи машқлар тизимидир.

Машғулотлар қизиқарли ташкил этилиб, унда тингловчилар ўзларини қизиқтирган саволларга батафсил жавобоар олдилар.

Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech