12 Август 2023 йил 596

Бошқа фуқаронинг номига кредит олиб пулларни ишлатиб юборган шахсга жиноят иши қўзғатилди

2023 йил 1 август куни Чортоқ туманида яшовчи, 1960 йилда туғилган фуқаро ариза билан мурожаат қилиб, 2022 йил февраль ойида Чортоқ туманида яшовчи, 1992 йилда туғилган шахс унинг  ишончига кириб, фуқаронинг номига кредит олиб, кредитларни ойма-ой ўзи тўлашлигини айтиб, АТБ “Халқ банки” Чортоқ филиалидан 20.000.000 сўм кредит маблағларини олишга эришиб, кредитларни тўламасдан, пулларни ўзининг эҳтиёжлари учун сарфлаб юборганлигини маълум қилиб, чора кўришни сўраган. Ушбу ҳолат бўйича туман ИИБ ҳузуридаги ТБ томонидан ЖКнинг 168-моддаси 3-қисми билан жиноят иши қўзғатилган

Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech