13 Декабр 2021 йил 459

Бор меҳримиз сенга болажон!

Бизга маълумки, инсонлар доимо яхшиликлар қилишга интилиб яшайдилар. Шундай экан, биз донорларни беғараз ёрдам кўрсатувчи эзгу ниятли инсонлар дейишимиз мумкин. Сабаби улар қонга муҳтож, минглаб одамларнинг ҳаётини сақлаб қолади. Шу каби эзгу амаллар Ўзбекистон Республикаси ИИВ Халқаро аеропортларда хавфсизликни таъминлаш бўйича қўшинларига қарашли Наманган шаҳридаги 7254-сонли ҳарбий қисм ҳарбий хизматчилари томонидан 2021 йил 13 декабр куни “Бор меҳримиз сенга болажон!” шиори остида амалга оширилди. Тадбир Республика Қон қуйиш маркази Наманган вилояти филиали шифокорлари иштирокида ўтказилди. Шу куни ҳарбий хизматчилар ўз ихтиёрлари билан қон ва унинг компанентларига муҳтожлар учун қон топширишди.

Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech