18 Сентябр 2020 йил 1379

Болаларни дўппослаётган “устоз”га қонуний чора кўрилди.

Жорий йил 25 август куни вилоят ИИБ Терроризм ва экстремизмга қарши кураш бошқармаси ва ДХХ вилоят бошқармаси тезкор вакиллари билан хамкорликда ўтказилган тезкор тадбир давомида Наманган шаҳрида яшовчи 2001 йилда туғилган фуқаро шу йил июнь ойидан август ойига қадар яшаш уйида ноқонуний хужра ташкил қилиб,
20 нафар вояга етмаган болаларга доимий равишда диний сабоқ бериб, дарс жараёни вақтида ўқувчиларни муттасил равишда қийнаб, уларни ёғоч бўлаги, темир таёқ билан уриб дўппослаб келганлиги аниқланган.

Ушбу ҳолат бўйича Наманган шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги ТБ томонидан Ўз.Р ЖКнинг 110-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

 

Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech