Болалар шифохонасига ишга жойлаштириш эвазига 400 АҚШ доллари пул талаб қилган шахс ҳамкорликдаги тадбирда қўлга олинди.
2022 йил 25 апрел куни, Наманган шаҳар Давлатобод тумани Фурқат МФЙ И.Каримов кўчасида яшовчи, 1981 йилда туғилган аёл ариза билан мурожаат қилиб, Наманган шаҳар Аҳоли бандлигига кўмаклашиш марказида бир марталик иш билан таʼминлаш бўйича мутахассиси, уни ишончига кириб, болалар шифохонасига ишга киритиб қўйишини айтиб, эвазига 400 АҚШ долларини талаб қилаётганлигини маʼлум қилиб, чора кўришни сўраган.
Мазкур ариза юзасидан шу куни Наманган вилоят ИИБ ЖҚБ КИЖҚКБ тезкор вакиллари, ТВБСО ва ЭКБ ходимлари ҳамда ДХХ вилоят бошқармаси ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбир давомида, Наманган шаҳрида жойлаш ошхона олдида гумонланувчи аризачидан 400 АҚШ доллари олган вақтда ушланган.
Ушбу ҳолат бўйича шаҳар Наманган шаҳар ИИО ФМБ ТБ томонидан Ўз.Р ЖКнинг 168-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.
Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати