13 Ноябр 2021 йил 321

Болалар аравачасини ўғирлаган шахс ушланди.

2021 йил 8 ноябрь куни, Наманган шаҳар Давлатобод туманида яшовчи, 1994 йилда туғилган аёл ариза билан мурожаат қилиб, шу куни соат 10:00 ларда номаълум шахс, Наманган шаҳар Давлатобод туманида жойлашган болалар кийим дўкони олдига қаровсиз қолдирган нархи 600.000 сўмлик болалар аравачасини ўғирлаб кетганлигини маълум қилиб, чора кўришни сўраган.

Наманган шаҳар ИИО ФМБ Давлатобод ТИИБ ЖҚБ тезкор вакиллари томонидан олиб борилган тезкор-қидирув ва суриштирув ҳаракатлари натижасида, ушбу жиноятни, Наманган шаҳар Давлатобод туманида яшовчи, 1980 йилда туғилган фуқаро содир этганлиги аниқланган.

Ушбу ҳолат бўйича Наманган шаҳар ИИО ФМБ Давлатобод ТИИБ ҳузуридаги ТБ томонидан Ўз.Р ЖКнинг 169-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

 

Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech