Болалар аравачаси ўғирлаб кетган шахс аниқланди
2021 йил 13 октябрь куни, Мингбулоқ туманида яшовчи, 1981 йилда туғилган аёл ариза билан мурожаат қилиб, шу кунга ўтар кечаси номаълум шахс, Наманган шаҳар Давлатобод туманида қаровсиз қолдирилган нархи 1.200.000 сўмлик “Guchchi” номли болалар аравачасини ўғирлаб кетганлигини маълум қилиб, чора кўришни сўраган.
Давлатобод тумани ИИБ ЖҚБ катта тезкор вакили, ҲПМБ профилактика инспекторлари томонидан олиб борилган тезкор-қидирув ва суриштирув ҳаркатлари натижасида, ушбу жиноятни, Наманган шаҳар Давлатобод туманида яшовчи, 1980 йилда туғилган фуқаро содир этганлиги аниқланган.
Ушбу ҳолат бўйича Наманган шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги ТБ томонидан 2021 йил 15 октябрь куни Ўз.Р ЖКнинг 169-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.
Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати