28 Январ 2021 йил 669

Бўлажак офицерларга амалиёт бошланди.

ИИВ академиясининг битирувчи курсантларига эгаллаган назарий билимларини синовдан ўтказиш учун амалиёт жараёнлари бошланди. Наманган вилояти ИИБ ППХ ва ЖТСБ мажлислар залида ўтказилган йиғилишда бўлажак офицерларга амалиёт даврининг тартиб ва талаблари қатъий тушунтирилди.

Йиғилишда бошқарма бошлиғининг ўринбосари сўзга чиқиб, 57 нафар курсантларнинг амалиёт даврига омад тилаб, тизимнинг белгиланган тартиб интизомларини хурмат қилиш ва уларга бўйсуниш лозимлигини тушунтириб ўтди. Бошқарманинг 2021 йил 16 январдаги 30-сонли буйруғи билан бошқарма ЙҲХБ, 6-сон ТҲ, 6-сон ЖИЭК, Наманган шаҳар бўйича ИИО ФМБ ва туман ИИБларининг малакали ходимлари мураббий сифатида бириктирилган бўлиб, бу борада хам мураббийлар курсантларга амалий билимлари ва кўникмаларини шакллантиришларига ёрдам беришларини, курсантларга хизматдан ташқари топшириқлар берилмаслигини назоратга олишни қатъий равишда тайинлади.

Йиғилишда сўзга чиққан тизим вакиллари хам бўлажак ходимларнинг битирув малакавий иши олди амалиёти давомида чиқарилган кўрсатма ва бўйруқда белгиланган талабларга оғишмай риоя этишлари лозимлигини, ҳар бир курсант бириктирилган мураббийи билан биргаликда иш ўрганиши қонунчилик, махфийлик тартиботи, хизмат интизоми, шахсий хавфсизлик ва кун тартибига риоя қилишларини, фуқаролар билан мулоқотда хушмуомала бўлишлари ҳамда ҳар бир келиб тушган мурожаат юзасидан қабул қилинадиган қарорлар мазмун моҳиятини чуқур тахлил қилиб ўрганишлари борасида йўл йўриқ ва тавсиялар беришди.

Йиғилиш якунида курсантларнинг ота-оналари сўзга чиқиб, ўзларининг таклиф ва фикр мулоҳазаларини билдиришди. Ўйлаймизки, бўлажак офицерлар амалиёт даврида эгаллаган билимларини келгусидаги фаолиятларида янада мустаҳкамлаб, юксак муваффақиятларга эришадилар.

 

Text to speech