5 Июн 2025 йил 395

Боғида тақиқланган экин парваришлаётган шахс аниқланди

Жорий йилнинг 17 май куни ўтказилаётган “Қорадори-2025” тадбири давомида, Наманган тумани ИИБ ходимлари томонидан, Наманган шаҳри, “Соҳил” маҳалласида яшовчи, 1965 йилда туғилган, фуқаро И.Мнинг Наманган тумани ҳудудида жойлашган боғида 73 туп “Наша” ўсимлигини парваришлаб келаётганлиги аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Наманган тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлинмаси томонидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 270-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech