19 Апрел 2025 йил 513

Боғида марихуана сақлаётган фуқаро аниқланди

2025 йил 15 апрель куни “Хавфсиз ва соғлом юрт” тезкор-профилактик тадбирлари доирасида Чуст туман ИИБ ходимлари томонидан ўтказилган тадбир давомида Чуст туманида яшовчи 1966 йилда туғилган фуқаро Х.М ўзига тегишли бўлган боғдаги шийпонида турган курткасида 12,42 грамм “Марихуана” гиёҳвандлик моддаси сақлаб келаётганлиги аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Чуст туман ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлинмаси томонидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 276-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech