20 Апрел 2021 йил 397

Бировнинг хонадонидан пул ўғирлаган йигит қўлга олинди.

Жорий йил 18 апрель куни, Учқўрғон туманида яшовчи, 1985 йилда туғилган аёл ариза билан мурожаат қилиб, унда шу йил 17 апрель куни соат 19:00 ларда, яшаш уйида ҳеч ким йўқлигидан фойдаланган номаълум шахс, ҳовлисига девор ошиш йўли билан кириб, ётоқхонасидаги шкаф устида бўлган 100 АҚШ доллари ва 242.000 сўм пулларини ўғирлаб кетганлигини маълум қилиб, чора кўришни сўраган.

Мазкур ҳолат юзасидан воқеа жойидан олинган 3 дона қўл бармоқ излари вилоят ИИБ ЭКБдаги автоматлаштирилган дактилоскопик шахсни идентификация қилиш тизими орқали текширилганида, ушбу қўл бармоқ изларидан 2 донаси, Учқўрғон туманида ота-онаси қарамоғида яшовчи, 2005 йилда туғилган мактаб ўқувчисининг ўнг қўл бош бармоғи ва ўнг қўл жимжилоқ бармоқ изларига мос келишлиги аниқланиб, шу йил 19 апрель куни туман ИИБ ҲПБ профилактика инспектори Ғ.Абдуллажонов ва ЖҚБ тезкор вакиллари томонидан олиб борилган суриштирув ҳаракатлари натижасида, ушбу жиноятни айни шу йигит содир этганлиги аниқланган ва далилий ашё олинган.

Ушбу ҳолат бўйича туман ИИБ ҳузуидаги ТБ томонидан Ўз.Р ЖКнинг 169-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

 

Наманган вилояти ИИБ ахборот хизмати

Text to speech