Бир хонадонни икки кишига сотиб пулларни ишлатиб юборган шахсга жиноят иши қўзғатилди.
2022 йил 14 январь куни, Наманган тумани Катта Тошбулоқ МФЙда яшовчи, 1981 йилда туғилган фуқаро туман ИИБга ариза билан мурожаат қилиб, 2021 йил ноябрь ойида, Наманган тумани Кичик Тошбулоқ МФЙда яшовчи, мавсумий 1989 йилда туғилган шахс уни ишончига кириб, яшаш хонадонини 6.000 АҚШ долларига сотишга келишиб, 4.300 АҚШ доллари ва 500.000 сўм пулларини олиб, хонадонни бермай, бошқа шахсга сотиб юбориб, пулларни шахсий эҳтиёжлари учун ишлатиб юборганлигини маълум қилиб, чора кўришни сўраган.
Ушбу ҳолат бўйича Наманган туман ИИБ ТБ томонидан Ўз.Р ЖКнинг 168-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.
Ҳурматли фуқаролар уй-жой ва мол-мулкингизни сотиш билан боғлиқ ишларни нотариал тартибда амалга оширишингизни сўраб қоламиз. Бу билан сиз турли фирибгарлик ҳолатларини олдини олишга ҳисса қўшган бўласиз.
Namangan вилояти ИИБ Ахборот хизмати