29 Июл 2023 йил 210

Бир нечта жиноятларни содир этган қидирувдаги шахс қўлга олинди

2023 йил 21 июль куни ўтказилаётган “Қидирув” тадбири давомида ЖКнинг 167-моддаси 2-қисми, 228-моддаси 2-қисми ва 228-моддаси 3-қисмида кўрсатилган жиноятларни содир этиб, тергов идораларидан яшириниб юрган, Уйчи туманида яшаган, 1998 йилда туғилган фуқаро Уйчи тумани ИИБ ҲПБ профилактика инспекторлари томонидан Тошкент вилояти Зангиота тумани ҳудудидан ушланиб, 6-сон тергов ҳибсхонасига жойлаштирилган.

Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech