18 Декабр 2021 йил 380

Бир неча шахсларни чув туширган фирибгарга жиноят иши қўзғатилди

Жорий йил 17 ноябрь куни, Чортоқ туманида яшовчи, 1996 йилда туғилган фуқаро ариза билан мурожаат қилиб, шу йил февраль ойида, Чортоқ туманида яшовчи, 1993 йилда туғилган фуқаро уни ишончига кириб, олти ойда қайтариб беришини айтиб, алдаб, 3.200 АҚШ долларини олиб, ўзининг шахсий эҳтиёжлари учун ишлатиб юборганлигини маълум қилиб, чора кўришни сўраган. Шунингдек, фуқаро шу йил март ойида, Наманган шаҳрида яшовчи, 1993 йилда туғилган фуқарони ишончига кириб, пулларини тез орада олиб келиб бериши айтиб, алдаб, нархи 3.500.000 сўмлик уяли телефон аппаратларини олиб кетиб, ҳозирги кунга қадар бермаётганлигини маълум қилиб, чора кўришни сўраган.

Бундан ташқари, фуқаро 2019 йилнинг оҳирларида, Наманган шаҳрида яшовчи, 1995 йилда туғилган фуқарони ишончига кириб, 10.000 АҚШ долларини олиб, 8.000 АҚШ долларини бериб, қолган 2.000 АҚШ долларини 2021 йил март ойида беришини айтиб, алдаб, пулларини бермаганлиги, 2021 йил ёз ойларида, Наманган шаҳрида яшовчи, 1991 йилда туғилган фуқарони ишончига кириб, пулларини 10 кун ичида беришини айтиб, алдаб, умумий нархи 573 АҚШ доллари бўлган 3 дона “Самсунг А22” русумли уяли телефон аппаратларини олиб кетиб, хозирги кунга қадар пулларини бермаганлиги 2021 йил апрель ойида, Наманган шаҳрида яшовчи, 1989 йилда туғилган фуқарони ишончига кириб, пулларини 10 кунда беришини айтиб, умумий нархи 329 АҚШ доллар бўлган 21 дона “Артел” русумли уяли телефон аппаратларини олиб, пулларини бермаганлиги аниқланган.

Ушбу ҳолат бўйича Наманган шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги ТБ томонидан 2021 йил 15 декабрь куни Ўз.Р ЖКнинг 168-моддаси 4-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

 

Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech