7 Октябр 2021 йил 495

Бир неча шахсларни алдаб, пулини олган фирибгарга нисбатан жиноий иш қўзғатилди.

2021 йил 11 сентябрь куни, Наманган шаҳар Янги Наманган туманида яшовчи, 1982 йилда туғилган фуқаро ариза билан мурожаат қилиб, 2021 йил август ойида, Наманган шаҳар Давлатобод туманида яшовчи, 1994 йилда туғилган фуқаро уни ишончига кириб, унинг номига олинган 20.665.000 сўмлик маиший техника маҳсулотлари учун кредит тўловларини ўзи тўлаб қўйишини айтиб, алдаб, Россия Федерациясида ишловчи акаси томонидан фуқарони номига жўнатилган 1.700 АҚШ долларини олинган маҳсулотлар учун кредит тўловларини тўламасдан, ўзининг шахсий эҳтиёжлари учун сарфлаб юборганлигини маълум қилиб, чора кўришни сўраган.

Бундан ташқари, фуқаро ўзининг жиноий ҳаракатларини давом эттириб, 2021 йил сентябрь ойида, Косонсой туманида яшовчи, 1983 йилда туғилган аёлни ишончига кириб, ойлик кредит тўловларини ўз вақтида тўлаб боришини айтиб, алдаб, унинг номига дўкондан жами 11.376.000 сўмлик маиший техника маҳсулотлари олиб, ойлик кредит тўловларини тўламасдан, ушбу маҳсулотларни бошқа шахсга сотиб юбориб, пулларни ўзининг шахсий эхтиёжлари учун сарфлаб юборганлиги аниқланган.

Шунингдек, фуқаро 2021 йил август ойида, Наманган шаҳрида яшовчи, 1990 йилда туғилган фуқарони ишончига кириб, ойлик кредит тўловларини ўз вақтида тўлаб боришини айтиб, алдаб, унинг номига кредит дўконидан жами 3.050.000 сўмлик “SAMSUNG” русумли телевизорини олиб, ойлик кредит тўловларини тўламасдан, ушбу маҳсулотларни сотиб юборганлиги аниқланган.

Ушбу ҳолат бўйича Наманган шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги ТБ томонидан 2021 йил 4 октябрь куни Ўз.Р ЖКнинг 168-моддаси 3-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech