Бир неча фуқароларни алдаган фуқарога жиноий иш қўзғатилди
2021 йил 18 июнь куни, Тўрақўрғон туманида яшовчи, 1990 йилда туғилган аёл ариза билан мурожаат қилиб, 2021 йил апрель ойида, Наманган шаҳар Давлатобод туманида яшовчи, 1960 йилда туғилган аёл уни ишончига кириб, арзон нархда ёғ маҳсулотларини олиб келиб беришини айтиб, алдаб, 17.000.000 сўм пулларини олиб, ўзининг шахсий эҳтиёжлари учун ишлатиб юборганлигини маълум қилиб, чора кўришни сўраган.
Шунингдек, 1960 йилда туғилган аёл шу йил 8 февраль куни, Мингбулоқ туманида яшовчи, 1988 йилда туғилган аёлни ишончига кириб, арзон нархда шакар ва ёғ маҳсулотларини олиб келиб беришини айтиб, алдаб, 2.500 АҚШ доллари ва 10.300.000 сўм пулларини олиб, ўзининг шахсий эҳтиёжлари учун ишлатиб юборганлиги аниқланган.
Бундан ташқари, 1960 йилда туғилган аёл 2021 йил май ойида, Мингбулоқ туманида яшовчи, 1958 йилда туғилган аёлни ишончига кириб, арзон нархда ёғ махсулотларини олиб келиб беришини айтиб, алдаб, 10.000.000 сўм пулларини олиб, ўзининг шахсий эҳтиёжлари учун ишлатиб юборганлиги аниқланган.
Ушбу ҳолат бўйича Мингбулоқ туман ИИБ ҳузуридаги ТБ томонидан 2021 йил 4 август куни Ўз.Р ЖКнинг 168-моддаси 3-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.
Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати