Бир неча бор ўғирлик қилган фуқаро ушланди.
2021 йил 5 июль куни, Наманган шаҳрида яшовчи, 1999 йилда туғилган фуқаро ариза билан мурожаат қилиб, шу йил 5 июль куни ўзига бириктирилган Дамас русумли автомашинасини Наманган шаҳар кўчасида эшикларини очиқ ҳолда қаровсиз қолдирганлигидан фойдаланган номаълум шахс, автомашина салонида бўлган нархи 6.000.000 сўмлик “Самсунг S10+” русумли ва нархи 100.000 сўмлик “Веризон” русумли уяли телефон аппаратларини ҳамда нархи 100.000 сўмлик 16 ГБ хотирали флешкаларини ўғирлаб кетганлигини маълум қилиб, чора кўришни сўраган.
Наманган шаҳар Янги Наманган тумани ИИБ ЖҚБ тезкор вакиллари томонидан олиб борилган тезкор қидирув ва суриштирув ҳаракатлари натижасида, ушбу жиноятни, Наманган шаҳрида яшовчи, 2003 йилда туғилган фуқаро содир этганлиги аниқланган.
Бундан ташқари, шу йил 25 июнь куни соат 13:00 ларда, Наманган шаҳрида яшовчи, 1998 йилда туғилган фуқарони Жентра русумли автомашинасини яшаш уйи олдида қаровсиз ҳолда қолдирганлигидан фойдаланиб, автомашина салонида бўлган 6.000.000 сўм пулларни ўғирлаб кетганлиги аниқланган.
Ушбу ҳолат бўйича Наманган шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги ТБ томонидан 2021 йил 6 июль куни Ўз.Р ЖКнинг 169-моддаси 3-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.
Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати