Бир муштнинг оқибати...
Жорий йил 27 июнь куни соат 20:00 ларда, Наманган шаҳар Янги Наманган туманида яшовчи, 1972 йилда туғилган фуқаро шаърий никоҳдаги, 1979 йилда туғилган турмуш ўртоғи билан ўзаро жанжаллашиб, қўли билан кўкрак қисмига бир маротаба уриб, тан жароҳати етказган.
Суд-тиббий экспертизасининг хулосасида, жабрланувчида кўкрак қафаси ёпиқ шикасти, ўнг ўпка пастки бўлаги лат ейиши, ўнг томонлама чегараланган гемопневмоторакс, чап қўл тирсак соҳаси шилинмаси, пастки жағ, ўнг елка кўкрак қафаси олди соҳаси чап елка, чап оёқ тизза соҳаси қонталаш жароҳатлари аниқланган бўлиб, оғирлик даражаси бўйича ҳаёт учун хавфли бўлган оғир тан жароҳати эканлиги кўрсатилган.
Ушбу ҳолат бўйича шаҳар ИИО ФМБ Давлатобод туман ИИБ ҳузуридаги ТБ томонидан 2021 йил 14 июль куни Ўз.Р ЖКнинг 104-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.
Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати