Бир кунда бир неча ўғирлик содир этган шахс ушланди
2021 йил 30 ноябрь куни, Наманган туманида яшовчи, 1988 йилда туғилган фуқаро ариза билан мурожаат килиб, шу йил 28 ноябрь куни соат 09:00 ларда, Наманган тумани ҳудудида жойлашган “Тошбулоқ деҳқон бозори”да савдо қилиб юрган вақтида номаълум шахс, қўлида бўлган сумкасидан нархи 1.870.000 сўмлик “Infinix HOT LITE” русумли уяли телефон аппаратини ўғирлаб кетганлигини маълум қилиб, чора кўришни сўраган.
Наманган туман ИИБ ЖҚБ тезкор вакили ва ҲПМБ профилактика инспекторлари томонидан олиб борилган тезкор-қидирув ва суриштирув ҳаракатлари натижасида, ушбу жиноятни, Уйчи туманида яшовчи, 1976 йилда туғилган фуқаро содир этганлиги аниқланган.
Бундан ташқари, шу куни соат 09:30 ларда, Наманган тумани деҳқон бозорида савдо қилаётган, Наманган туманида яшовчи, 1992 йилда туғилган фуқарони савдо растасида турган қоп халтасидан нархи 3.000.000 сўмлик бир дона “Samsung A21” русумли уяли телефон аппаратини, автомашина пулти ва 2.500.000 сўм пулларини ўғирлаб кетганлиги аниқланган.
Ушбу ҳолат бўйича Наманган туман ИИБ ҳузуридаги ТБ томонидан 2021 йил 30 ноябрь куни Ўз.Р ЖКнинг 169-моддаси 3-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.
Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати