28 Январ 2021 йил 395

Бир ҳайдовчининг хатоси сабаб иккинчи ҳайдовчи ва қизи жароҳат олди.

Жорий йил 18 январь куни соат 00:15 ларда Наманган шаҳар Порлоқ МФЙ ҳудудида Нексия русумли автомашинани бошқариб кетаётган ҳайдовчи ҳаракат хавфсизлигини таъминлай олмай, Наманган шаҳар Давлатобод тумани ҳудудидаги Теннис ўйингоҳи қаршисида жойлашган чорраҳадаги светофорнинг таъқиқловчи ишорасида ҳаракатни давом эттириб, қарама-қарши йўналишида ҳаракатланиб келаётган Нексия-2 русумли автомашинаси билан тўқнашган.

Натижада, Нексия-2 ҳайдовчиси ўнг оёқ катта болдир суягининг ёпиқ синиши ва автомашина салонида бўлган ҳайдовчининг 13 ёшли қизи ўнг кўз қовоқ соҳаси шилинма жароҳати билан шифохонага ётқизилганлар.

Ушбу ҳолат бўйича Наманган шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги ТБ томонидан Ўз.Р ЖКнинг 266-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

 

Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech