Бетонга урилган автомашина ҳайдовчиси вафот этди.
2020 йил 9 октябрь куни соат 22:30 ларда, Пунгон-Наманган йўлининг 28 км.да, Поп тумани Уч-уйли МФЙ ҳудудида, Янгиқўрғон туманида яшовчи, 1979 йилда туғилган фуқаро, Тошкент вилоятида яшовчи, 1965 йилда туғилган фуқарони номида бўлган ВАЗ-2103 русумли автомашинасини бошқариб бораётиб, ҳаракат хавфсизлигини таъминлай олмай, йўлнинг ўнг четига чиқиб кетиб, йўлнинг қатнов қисми нам ҳолатда бўлганлиги сабабли бошқарувни йўқотиб, йўл четида турган бетон ариққа урилган.
Натижада, автомашина ҳайдовчиси оғир тан жароҳати олиб, воқеа жойида вафот этган ҳамда автомашинада бўлган йўловчи, Янгиқўрғон туманида яшовчи, 1959 йилда туғилган фуқаро қўшма шикасти, бош мия оғир очиқ шикасти, чап оёқ болдир суягини ёпиқ синиши ташхиси билан туман марказий шифохонасининг жонлантириш бўлимига ётқизилган.
Ушбу ҳолат бўйича туман ИИБ ҳузуридаги ТБ томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати