Бетон тўсиққа урилган автомашина йўловчиси шифохонада вафот этди
2022 йил 30 январь куни соат 03:20 ларда, Фарғона халқа йўлининг 34 км.да, Ором МФЙ ҳудудида, Наманган шаҳар Давлатобод туманида яшовчи, 1995 йилда туғилган фуқаро Спарк русумли автомашинасини Наманган-Тошкент йўналишида бошқариб бораётиб, ҳаракат хавфсизлигини таъминлай олмай, йўлнинг ўртасидаги бетон тўсиққа урилган.
Натижада, автомашинада бўлган йўловчилар, Чортоқ туманида яшовчи, 1974 йилда туғилган аёл бош мия ёпиқ шикасти, қўшма шикаст ташхиси билан шифохонада кўрсатилган тез тиббий ёрдамга қарамай шу йил 1 февраль куни шифохонада вафот этган ва уни бирга яшовчи, 2000 йилда туғилган қизи пешона соҳаси йиртилиши, чап оёқ сон суягини ёпиқ синиши ташхиси билан, Янгиқўрғон туманида яшовчи, 2004 йилда туғилган қиз бош мия ёпиқ шикасти, қўшма шикаст ташхиси билан, Наманган шаҳрида яшовчи, 1997 йилда туғилган фуқаро кўкрак қафасини эзилиши, ўнг оёқ болдир суягини ёпиқ синиши ташхиси билан тан жароҳати олиб, шифохонага ётқизилганлар.
Ушбу ҳолат бўйича Поп туман ИИБ ҳузуридаги ТБ томонидан 2022 йил 1 февраль куни Ўз.Р ЖКнинг 266-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.
Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати