22 Апрел 2022 йил 445

«Беш ташаббус» маҳаллаларда

Давлатобод тумани Давлатобод маҳалласидаги 33 сонли мактабда “Беш ташаббус” ҳаракати доирасида ёшлар фестивали ўтказилди.

Ёшлар маънавиятини юксалтириш ва уларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш бўйича маданият, санъат, жисмоний тарбия ва спортга кенг жалб этиш, уларда ахборот технологияларидан тўғри фойдаланиш кўникмасини шакллантириш, китобхонликни тарғиб қилиш мақсадида ўтказилган ушбу тадбирда мактаб ўқувчилари ўзларининг бор истеъдодларини намойиш этишди.

Туман сектор раҳбарлари ва Давлатобод туман ИИБ бошлиғи подполковник У.Бойханов, Наманган ИИО ФМБ ВЕ ва ЁЎХПТЭГ катта инспектори майор Г.Обидова иштирокида ўтган тадбир доирасида китобхонлик, заковат интеллектуал ўйини, тасвирий санъат, мусиқа, киберспорт, шашка-шахмат, арқон тортиш, стол тенниси ва гандбол бўйича мусобақалар бўлиб ўтди.

Тадбирда фаол иштирок этган ёшлар ва ташкилотчилар муносиб тақдирланди.

Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech