2 Апрел 2022 йил 608

Беш муҳим ташаббус доирасида мактаб ўқувчилари билан профилактик учрашув ўтказилди.

Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан илгари сурилган бешта муҳим ташаббусни амалга ошириш ва ёшлар маънавиятини юксалтириш, уларни бўш вақтини мазмунли ташкил этиш мақсадида Наманган шаҳар ИИО ФМБ билан ҳамкорликда 31-сонли умумий ўрта таълим мактабида тадбирлар ташкил этилди. Тадбирда Наманган вилоят ИИБ, ХҚМБ катта инспекторлари, Наманган шаҳар ИИО ФМБ ХҚМБ катта инспектори ҳамда профилактик инспектори иштирок этдилар.

Ўқувчилар бешта ё‘налиш бўйича ўзларини маҳоратларини меҳмонларга кўрсатишди. Тадбирдан сўнг ўқувчиларга жиноятчилик, ҳуқуқбузарлик ва эрта турмушни олдини олиш бўйича йиғилиш ўтказилиб, долзарб мавзулар юзасидан ҳуқуқий тушунчалар берилди.

Тадбир давомида фаол иштирок этган, ўтказилган мусобақа ва танловларнинг ғолиблари Наманган шаҳар ИИО ФМБ бошлиғининг ташаккурномаси ва эсдалик совғалари билан тақдирландилар.

Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech