28 Ноябр 2020 йил 461

Беморнинг пулларини ўмарган шахс ушланди.

Шу йил 26 ноябрь куни, Наманган шаҳрида яшовчи, 1978 йилда туғилган фуқаро ИИБга ариза билан мурожат қилиб, шу куни Наманган шаҳридаги хусусий шифохонада даволанаётган хонасига соат 09:30 дан соат 09:50 гача бўлган вақт оралиғида номаълум шахс кириб, хонада турган курткасининг чап чўнтагида бўлган 1.700.000 сўм пулларини ўғирлаб кетганлигини маълум қилиб, чора кўришни сўраган.

Наманган шаҳар ИИО ФМБ ТЭҚКБ бўлинма бошлиғи, 3-сонли ИИБ ЖҚБ тезкор вакили ва ҲПБ инспекторлари томонидан олиб борилган суриштирув ҳаракатлари  натижасида, ушбу жиноятни, Наманган шаҳрида яшовчи, 1997 йилда туғилган фуқаро содир этганлиги аниқланган ва далилий ашё олинган.

Ушбу ҳолат бўйича Наманган шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги ТБ томонидан 2020 йил 27 ноябрь куни Ўз.Р ЖКнинг 169-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

 

Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech