8 Апрел 2021 йил
395
Бедарак йўқолган қиз оиласи бағрига қайтарилди.
Жорий йил 6 апрель куни вилоят ҳудудида Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ва ИИВнинг 2021 йил 20 февралдаги қўшма фармойишига асосан ўтказилаётган “Зарбдор ойлиги” ва “Антитеррор-Тозалаш” тадбирлари давомида, вилоят ИИБ ППХваЖТСБ ППХБ 3-отряд гурух командири маълумотига асосан, Наманган туман ИИБ ҲПБ профилактика инспектори томонидан, шу йил 1 апрель куни соат 06:00 ларда, яшаш уйидан ўзи билан бирга фуқаролик паспорти, мавсумий кийимлари ва парфюмерия буюмларини олиб, ҳеч кимга айтмасдан чиқиб кетиб, қайтиб келмай бедарак йўқолган, 2000 йилда туғилган қиз Наманган шаҳридаги “Чорсу” деҳқон бозори ҳудудидан ушланиб, ота-онасига топширилди.
Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати