15 Сентябр 2020 йил 698

Бедарак йўқолган қиз 3 кун ўтиб соғ-саломат уйига қайтарилди.

Жорий йилнинг 14 сентябрь куни ИИБ ходимлари томонидан олиб борилган тезкор қидирув ва суриштирув ҳаракатлари натижасида, шу йил 11 сентябрь куни соат 04:30 дан 06:00 гача бўлган вақт оралиғида яшаш уйидан номаълум томонга чиқиб кетиб, қайтиб келмай, бедарак йўқолган, Наманган туманида яшовчи 19 ёшли қиз Наманган шаҳар Гўзал мавзесида юрганлиги аниқланиб, оила-аъзоларига топширилди. Шунигдек, келгусида бу каби ҳолат содир бўлмаслиги учун қизнинг ота-онаси ва ўзи билан профилактик суҳбат олиб борилди.

 

Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech