1 Август 2023 йил
388
Бармоқ излари ўғрини фош этди
2023 йил 28 июль куни Наманган шаҳар Янги Наманган туманида яшовчи, 1995 йилда туғилган аёл ариза билан мурожаат қилиб, шу куни Наманган шаҳар Янги Наманган тумани “Гулистон” маҳалласида жойлашган хонадонида ҳеч ким йўқлигидан фойдаланган номаълум шахс, хонада бўлган нархи 6.500.000 сўмлик кондиционерини ўғирлаб кетганлигини маълум қилиб, чора кўришни сўраган.
Наманган шаҳар ИИО ФМБ ЭКБ эксперти томонидан воқеа жойидан олинган қўл бармоқ излари натижасида ушбу жиноятни 2003 йилда туғилган фуқаро содир этганлиги аниқланиб, тегишли кўргазмалар олинган.
Ушбу ҳолат бўйича Янги Наманган тумани ИИБ ҳузуридаги ТБ томонидан ЖКнинг 169-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.
Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати